Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фориш туманида депутатлар фаолияти қандай бўлмоқда?

Фориш туманида депутатлар фаолияти қандай бўлмоқда?

10 сентябрь 2018 йил
770
0

Бугунги кунга келиб депутат ваколати ҳам, масъулияти ҳам юксак даражага кўтарилган.

Агар у давр талабига мос фаолият кўрсатолмаса, халқ дарди, ташвиши билан яшай олмаса, сайловчилар назаридан қолиши табиий. Демак, бизга катта ишонч билдирилган экан, сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини босқичма-босқич таъминлаб боришимиз керак. Халқ депутатлари туман Кенгашига депутат бўлиб сайланганлигимдан фахрланиб яшайман. Сайлов округидаги муаммоларни ҳал қилишга озми-кўпмиҳиссамниқўшаётган, сайловчилар ишончини оқлаётган бўлсам буни бевосита депутатлик бурчим деб ҳисоблайман.

«Хонбанди» маҳалламизда 978 та хонадон бўлиб, унда 3778 нафар аҳоли истиқоматқилади. 14 та 4 ва 5 қаватлиҳамда 1 та 9 қаватли уйлар бўлиб, кўп қаватли уйлар таъмирталаб ҳолга келиб, канализация тизими ишдан чиққан эди.

«Обод қишлоқ» дастури доирасида бугун «Хонбанди» маҳалласи обод масканга айланди. Шаҳарча ҳудудига 2000 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, гул кўчатлари экилди. Шунинг 500 тупини арча кўчатлари ташкил этади. 5 та артезиан қудуқ қазилди. Барча кўп қаватли уйлар таъмирланиб, уларнинг ҳовлиларида 7 та болалар майдончалари барпо этилди. Маҳаллада 2 та сунъий мини футбол майдони, 1 та табиий футбол майдони бунёд этилди. 150 ўринга мўлжалланган кино театр биноси таъмирланди. Барча эски, кўримсиз бинолар бузилиб, атроф ободонлаштирилди. 1 тақишлоқ врачлик пункти, 1 та супермаркет, истироҳат боғи, мусиқали фаввора бунёд этилди. Буларнинг барчаси маҳалламиз ободлигини таъминлаб, халқимиз турмуш даражасининг юксалишига хизмат қиляпти.

Ҳали аҳолини иш билан таъминлаш борасида етарли иш олиб бориляпти деб айта олмаймиз. Туманимизда саноат тармоғини ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш учун имкониятлар етарли. Айниқса, маҳаллий хом ашёни қайта ишловчи корхоналар ташкил этиб, арзон ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали ички ва ташқи бозорни тўлдириш мумкин.

Маҳаллаларимизда хизмат кўрсатиш шохобчалари етарли даражада ташкил этилмаганлиги боис, оддийгина пойабзал таъмирлаш ёки сартарошхона, келинлик либослари тиктириш учун одамлар узоқ йўл босиб, туман марказига қатнашга мажбур бўлишмоқда.

Шуларни инобатга олиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мутасадди ташкилотлар, тўртта сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда иш олиб боришимиз керак. Чунки белгиланган вазифаларнинг муддатида амалга оширилиши ҳудудларимизнинг иқтисодий ривожланишини таъминлабгина қолмай бандлик даражасининг ортишига хизмат қилади.

Хуллас, бугун халқимиз биздан фидойилик, ташаббускорлик кўрсатиб меҳнат қилишни талаб этмоқда. Шундай экан, ҳар бир депутат ўз бурчига содиқ қолиб, бу жиддий масалаларга дахлдорлигини дилдан ҳис эта билмоғи лозим.

Олимжон ЭРГАШЕВ,

Учқулоч руда кони ишчиси,

халқдепутатлари туман Кенгаши депутати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар