Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишнинг фахрли маскани

Форишнинг фахрли маскани

14 сентябрь 2018 йил
665
0

Фориш туманининг энг чекка ҳудуди «Гараша» маҳалласидаги 79-умумтаълим мактабида республикамизда таниқли бўлган бир қанча инсонлар таълим-тарбия олишган.

Таълим масканида ўз касбига чин дилдан меҳр қўйган, билимли, тажрибали устозлар ёшларга таълим-тарбия беришади.

«Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, олий тоифали ўқитувчи Абдусамат Бобоев, олий тоифали ўқитувчилар Отабек Сулаймонов, Ориф Ваққосов, Ҳамдам Мухторов, Аҳлиддин Лутфуллаевлар шулар жумласидандир. Уларнинг барчаси «Халқтаълими аълочи»ларидир.

Айни кунларда мактабда 275 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўқувчиларнинг билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун фан кабинетлари керакли ўқувқуроллари билан жиҳозланган. «Оила – маҳалла – мактаб» ҳамкорлиги йўлга қўйилганлиги ижобий самарасини беряпти.

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан таълим масканида ҳам тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан мактаб директори Шодиёр Амруллаев, «Фориш тонги» газетаси бош муҳаррири Рашид Каримов ва бошқалар барча йиғилганларни байрам билан табриклаб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида тўхталдилар.

Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилди. Янги ўқув йилида мактаб остонасига илк қадамқўяётган 27 нафар 1-синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» топширилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним» ғояси остида «Мустақиллик дарс»лари бўлиб ўтди.

Янги ўқув йилининг биринчи қўнғироғига бағишланган бундай тантанали тадбирлар барча илм даргоҳларидаҳам бўлиб ўтди.

Баҳрулло САЙПУЛОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар