Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ўзбошимчалик билан қурилган уй учун мулк ҳуқуқи қандай эътироф этилади?

Ўзбошимчалик билан қурилган уй учун мулк ҳуқуқи қандай эътироф этилади?

15 сентябрь 2018 йил
1 076
0

Мамлакатимизда аҳолига, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида муносиб уй-жой шароитларини яратишга қаратилган кенг кўламли давлат дастурлари амалга ошириб келинмоқда.

Ер тузиш ва кадастр органлари томонидан ўтказилган республика кўчмас мулк фондининг ялпи хатлови якка тартибда уй-жой қуриш соҳасида, айниқса қишлоқ жойларидақонунийликни таъминлаш масалаларида жиддий хатолар ва камчиликларга йўлқўйилганлигини кўрсатди.

Хусусан, уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний тартиблари мавжуд бўлишига қарамасдан минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида якка тартибда уй-жойларни ноқонуний барпо этишган. Натижада, ушбу муаммо бутун республика бўйича оммавий тус олиб, уй-жой учун зарур ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги бошқа ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига, хусусан, ҳақиқатда яшаб турган жойга рўйхатга олиниш, мулк ҳуқуқига эга бўлиш ва уни амалга оширишни ыийинлаштирди.

Уй-жойга доир ҳуқуқларнинг амалга оширилиши ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланиш,шунингдек, фуқароларга тегишли бўлган турар жойларни давлат рўйхатидан ўтказишга кўмаклашиш мақсадида 2018 йил 20 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 5421-сонли фармони ҳамда шу асосда 2018 йил 21 июнда Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонининг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақидаги қарори қабулқилинди.

Мазкур қарорга кўра ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморатқуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилиниб,ушбу акция 2019 йил 1 майгақадар давом этади.Қарор билан тасдиқланган низомга асосан жисмоний шахс (ёки унингқонуний вакили) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман ҳокимининг номига ариза билан мурожаат этади. Унга зарур ҳужжатлар илова этилади.

Ушбу мурожаат туман кўчмас мулк ва кадастр хизмати корхонаси ва туман комиссияси томонидан ўрганилиб, натижаси бўйича мурожаатчига ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман ҳокимининг қарори ёки мулкҳуқуқини эътироф этиш мумкин эмас, деб топилганда рад этиш асослари кўрсатилган хат тақдим этилади. Хатда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун тўсқинлик қилаётган ҳолатларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилади. Ушбу хатда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг иморат эгаси акция муддати тугагунгақадар яна мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Масалан, Зарбдор туман давлат хизматлари маркази мазкур фармон ва қарор мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида тарғибот ишларини мунтазам олиб бормоқда. Жумладан, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 37 маротаба учрашувлар ўтказилди, ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар мавжуд ҳудудлардаги хонадонларга уйма уй кириб су=батлашиш йўлга қуйилган. Фармон ва қарор мазмун-моҳияти акс эттирилган 600 дан ортиқ буклетлар тарқатилди. Акция бошланган даврдан кейинги ўтган даврда мазкур масала юзасидан фуқароларнинг 72 та мурожаатидан 29 таси ижобий ҳал этилиб, 4 таси рад этилган ва 39 таси бўйича ижро жараёни кетмоқда.

Мирали КАМОЛОВ,

Зарбдор тумани Давлат хизматлари маркази

директори вазифасини бажарувчи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар