Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зарбдор туманида новбатдан ташқари 39 сессия ўтказилди

Зарбдор туманида новбатдан ташқари 39 сессия ўтказилди

21 сентябрь 2018 йил
396
0

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг новбатдан ташқари 39 сессияси бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан тақдим этилган 3 масала кўриб чиқилиб, улар юзасидан сессиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди. Ўтказилган сессияда "Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастурининг Зарбдор туманидаги ижроси, партиянинг "Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида тумандаги тиббиёт бирлашмаларидаги аниқланган камчиликлар ҳамда партиянинг "Ватан келажаги ёшларқўлида” лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқубузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Хусусан, "Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастурининг Зарбдор туманидаги ижроси ҳамда ушбу жамғарма томонидан ажратилган кредит маблағларининг ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган фаол ва интилувчан ёшларга ажратилиши бўйича "Ҳамкорбанк” вилоят филиали раҳбари Д.Эркабоев, АТ "Халқ банки” вилоят филиали раҳбариФ.Суннатов, ТИФ Миллий банк раҳбари А.Боқиевларнинг ҳисоботи эшитилди. "Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида олиб борилган тадбирлар давомидаги маълумотларга кўра,туман бўйича мавжуд 22 та махалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони – 22030 нафарни ташкил қилади. Шундан 5650 нафари мактаб ва коллежларда, 501 нафари олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда, 51 нафари ҳарбий хизматда, 69 нафари тадбиркорлик (39 нафар фермер, 30 нафар ҳунарманд), 946 нафари мавсумий иш билан банд, 3570 нафари ишсиз, 79 нафари иш излаб хорижга чиқиб кетган. Шундан келиб чиққан ҳолда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, хорижга иш излаб чиқиб кетаётган ёшларни ортга қайтариш ҳамда уларга имтиёзли кредитлар ажратиш борасида сессиянинг тегишли қарорлари қабулқилинди.

Бундан ташқари сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши Ўзбекистон "Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари У.Атажонованинг Зарбдор туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан партиянинг "Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида 14-сонли ҚОП ва қишлоқ врачлик пунктларида жамоатчилик назорати тартибида олиб борилган ўрганиш натижалариюзасидан маърузаси тингланди. У ўз маърузасида ўрганиш ишларидан кўзланган асосий мақсад, 14-сонли ҚОП ва қишлоқ врачлик пунктларининг мутахассис кадрлар ва зарур тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ўрганишдан иборатдир эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши депутатлик гуруҳи ва бошқа ҳакор ташкилотларнинг масъул ҳодимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Зарбдор туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 14-сонли ҚОП ва Истиқбол, Нурафшон, Тараққиёт,Ғалаба, Оқар ва Ғолиб қишлоқ врачлик пунктлари ўрганилди. Ўрганилган деярли барчақишлоқ врачлик пунктлари фаолиятида камчиликлар борлиги аниқланди.

Ўрганишлар натижасида 14-сонли ҚОПда 6 та врач штат бирлигида 6 нафар врач фаолият олиб бораётган бўлсада, лекин 2,5 штат бирлигида умумий амалиёт шифокорлари вақтинчалик таъминланганлиги, қолаверса, хирург, терапевт, стоматолог, акушер-гинеколог ва умумий амалиёт шифокорлари етишмаслиги, тиибий асбуб-ускуналар ва патронаж сумкалари билан тўлиқ таъминланмаганлиги аниқланди.

Сессияда Ўзбекистон "Адолат” СДП Зарбдор туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан кўтарилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли вазифалар юклатилиб, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ҳамда депутатлар томонидан тасдиқлаб берилди.

Нигора Жўраева

Ўзбекистон "Адолат” СДП

вилоят Кенгаши мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар