Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Олий суд раҳбарияти Пахтакор туманида сайёр қабул ўтказди

Олий суд раҳбарияти Пахтакор туманида сайёр қабул ўтказди

26 сентябрь 2018 йил
805
0

Ўзбекистон Олий суди раисининг ўринбосари Баҳодир Деҳқонов 24 сентябрь куни Пахтакор ҳамда Зафаробод туманлари аҳолиси билан очиқ мулоқат ва сайёр қабул ўтказди, деб хабар беради Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди ахборот хизмати.

Баҳодир Деҳқонов Ҳаракатлар стратегияси асосида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат раҳбарининг соҳага оид фармон ва қарорлари мазмун моҳияти хусусида тушунча берди.

Ушбу қабул ва аҳоли билан мулоқотлар чоғида жойларда ечимини кутаётган кўплаб масалалар ижобий ҳал этилди. Аҳолига зарур ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар берилди.

«Бу чора-тадбирлар суд ҳокимиятининг мустақиллигини, фуқаролар ғуқуқ ва эркинлигини ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, одил судловга эришиш даражасини оширишга ҳизмат қилмоқда. Сайёр қабул давомида Олий суд раиси ўринбосари ва судьялар Пахтакор ҳамда зафарободликларнинг 60 га яқин мурожатлари эшитилиб муаммоларни бартараф қилиш чоралари кўрилди», — дейилади хабарда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар