Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Олий суд раҳбарияти Жиззах вилоятида сайёр қабуллар ўтказмоқда

Олий суд раҳбарияти Жиззах вилоятида сайёр қабуллар ўтказмоқда

27 сентябрь 2018 йил
801
0

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Деҳқонов ва Х.Ёдгоровлар Жиззах вилоятининг аҳолиси билан учрашув ва сайёр қабуллар ўтказди.

Хусусан, Арнасой Мирзачўл ва Дўстлик туманлари аҳолиси билан Дўстлик шаҳарчасида, Пахтакор ва Зафаробод туманлари аҳолиси билан Пахтакор шаҳарчасида, Жиззах шаҳар, Зарбдор тумани ва Шароф Рашидов туманлари аҳолиси билан Учтепа маҳалла фуқаролар йиғинида, иккинчи куни Ғаллаорол ва Бахмал туманлари аҳолиси билан Ғаллаорол шаҳарчасида, Фориш тумани аҳолиси билан Фориш шаҳарчасида бўлиб ўтди. Учрашув жараёнида аҳоли билан очиқ мулоқот, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти, сайёр қабул ва фуқароларнинг таклиф-мулоҳазалари, уларни кўпдан бери қийнаб келаётган муаммолар, ечимини кутаётган долзарб масалалар ҳамда суд органлари томонидан чиқарилган қарор ва ҳукмлардан норозилиги ҳолатлари ўрганилди. Мавжуд тўртта суд масъуллари ҳар бир мурожаатни тинглаб, уларга қонуний жавоб ва ҳуқуқий маслаҳат беришди. Унда фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, аксариятига ҳуқуқий ечим топилди.

Шунингдек, Янгиобод ва Зомин туман аҳолиси билан учрашув, Зомин тумани Даштобод шаҳарчасидаги 4-сонли Мусиқа ва санъат мактаби биносида ҳам учрашувлар ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича

Жиззах вилоят судининг

ахборот маркази

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар