Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахдаги олий ўқув юрти Россиянинг таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Жиззахдаги олий ўқув юрти Россиянинг таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйди

23 октябрь 2018 йил
774
0

Ўтган ҳафтада ўтказилган Ўзбекистон-Россия таьлим форумида Жиззах политехника институти билан Россиянинг бир катор таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Хусусан, Москва давлат қурилиш университети ва Жиззах политехника институти ўртасида архитектура ва қурилиш йўналишида "2+2" қўшма таълим дастурини очиш бўйича шартнома имзоланди.

Икки давлат ўртасида олий таълим тизимидаги ўзаро стратегик ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш мақсадида Россия ва Ўзбекистонинг қатор етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан илк маротаба "Ўзбекистон-Россия таълим форуми” ўтказилди.

Форумнинг кейинги қисмида, икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри мулоқотда муҳокама қилиш мақсадида алоҳида шўбаларга бўлинишди.

Мазкур йирик таҳлим форумида Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари иштирок этди. Илк маротаба ўтказилган "Ўзбекистон-Россия таълим форуми”да ҳар икки мамлакат олийтаълим муассасалари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдаги долзарб вазифа ва масалаларни муҳокама қилиш имконига эга бўладилар.

Ушбу халқаро анжуман натижасида Россиянинг етакчиолий таълим муассасалари билан қўшма дастурлар асосида талабаларни ўқитиш, факулътет ва кафедралар филиалларини ташкил қилиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун замин яратилади.

Жиззах политехника институти билан Москва энергетика институти ҳамда Казан федерал университети ўртасида илмий-техникавий ва малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Дон давлат техника университети билан келажакда ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Шунингдек, Жиззах политехника институти ва Жанубий Урал давлат университети билан англашув меморандуми имзоланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар