Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вазифалари белгиланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вазифалари белгиланди

06 март 2018 йил
1 089
0
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони имзолади.
Фармон билан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тасдиқланди. Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ўтган йилнинг февралида Маданият ва спорт вазирлигини икки тузилмага бўлиш йўли билан ташкил этилган эди.
Вазирлик олдига аҳолини спорт билан шуғулланиш ва соғлом турмуш тарзини олиб боришга кенгроқ жалб қилиш, спорт саноати ва инфратузилмаларини ривожлантириш, халқаро спорт ареналарида юқори натижаларга эришиш каби вазифалар қўйилди.
Давлат спорт қўмитасининг Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси базасида вазирлик ҳузурида Жисмоний маданият ва спортни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти негизида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил этилди.
Фармон билан пойтахт вилоятида дунёнинг илғор ишлаб чиқарувчилари жалб этилган ҳолда спорт кийимлари, инвентар ва ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш учун «Спорт» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш кўзда тутилган.
Самарқанд туманида олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўтказиш универсал маркази, Бўстонлиқ туманида «Азия-Чимган» меҳмонхонаси базасида миллий олимпия терма жамоаларини тайёрлаш универсал маркази, Зомин туманидаги «Алоқачи» соғломлаштириш оромгоҳи базасида гимнастика бўйича олимпия тайёргарлиги маркази, Чортоқ туманидаги сержантлар тайёрлаш мактаби базасида спорт ўйинлари бўйича марказ ва Шаҳрисабз туманидаги «Гулнора» соғломлаштириш оромгоҳи базасида спорт яккакурашлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази ташкил этилади.
Эндиликда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, шунингдек, таълим муассасалари ва спорт ташкилотларида меҳнат қилаётган спорт фахрийларига фаолиятнинг бошқа ҳақ тўланадиган турлари билан шуғулланмаслик шарти билан пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар