Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди

Жиззахда бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди

22 май 2018 йил
921
0

Жиззах вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг бадминтон тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа  2000-2003, 2004-2005, 2006-2007 ва ундан кичик  йилларда туғилган ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида  “Биз диний экстримизм иллатларига ва жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остида спорт мактаби  очиқ биринчилиги дорасида ўтказилди бўлиб, ИБУСМ даги бадминтон билан шуғулланувчи 60 нафар ўқувчилар иштирок этишди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра ўғил болалар ўртасида Хондамир Мамасолиев, Самандар Саидов, Шерзод Қодиров, қизлар баҳсида эса Севинч Муртозова, Хуршида Отабоевалар шоҳсупанинг энг баланд чўққисини банд этиб, тенгдошларига ўрнак бўлдилар. Умумжамоа ҳисобида вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари биринчи, Пахтакор тумани вакиллари иккинчи, Жиззах шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчилари учинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан диплом ва эсдалик совгалар билан такдирландилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар