Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Зафарободда катта бокс мусобақаси ўтказилмоқда

Зафарободда катта бокс мусобақаси ўтказилмоқда

22 май 2018 йил
958
0

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари ўртасида  “Биз ёшлар коррупция ва жиноятчиликга қаршимиз” шиори остида спортнинг бокс тури бўйича 2003-2004 ва 2005-2006 йилларда туғилган ёшлар ўртасида вилоят очиқ турнири мусобақаси Зафаробод туманида ўтказилмоқда.

Зафаробод тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабидаги  мусобақада Қозоғистон, Тожикистон республикаси, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Жиззах шаҳри, Дўстлик, Мирзачўл, Пахтакор, Зарбдор, Ш.Рашидов, Зафаробод туманларидан жами 21 та жамоада 320 нафардан ортиқ спортчи ёшлар қатнашяпти.

Мусобақанинг очилиш маросимига вилоят хокимлиги котибият мудири Б.Қўшбоқов, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи И.Тожибоев, вилоят бокс федерацияси масъул котиби С.Хакимов, Зафаробод тумани хокими биринчи ўринбосари Қ.Ризаев, шунингдек, Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси ҳамда “Ўзбектайгерс” жамоаси бош мураббийи Т.Қиличев, қатор Халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари Б.Жалолов, И.Мадримовлар иштирок этишди.

Очилиш маросимига таклиф этилганлар меҳмонлар ва мусобақада иштирок этаётган қўшни республика Қозоғистон жамоаси вакиллари С.Баймишев, Б.Сайловов ҳамда Тожикистон жамоаси вакили Сидней Олимпиадаси иштирокчиси Ҳ.Ҳасановлар сўзга чиқиб мусобақа иштирокчиларга омадлар тилаган холда, ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.

Рио олимпиадаси иштирокчиси Б.Жалолов ва Осиё ўйинлари совриндори И.Мадримов ёш спортчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди, уларга техник-тактик кўрсатмалар ва маслаҳатлар беришди.

Мусобақалар давом этмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар