Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Фоторепортаж: Зафарободдаги бокс якунланди биринчилик Жиззахликларда

Фоторепортаж: Зафарободдаги бокс якунланди биринчилик Жиззахликларда

25 май 2018 йил
2 168
0

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари ўртасида "Биз ёшлар коррупция ва жиноятчиликга қаршимиз” шиори остида спортнинг бокс туридан Зафаробод туманида очиқтурнири мусобақаси якунига етди.

Мазкур мусобақа Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят ҳуқуқни муҳофазақилиш органлари, Зафаробод туман хокимлиги, Жиззах вилояти бокс федерацияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Зафаробод туман кенгаши, Зафаробод туман Молия бўлими билан хамкорликда шу йилнинг 19-23 май кунлари Зафаробод тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтди.

Мусобақага Қозоғистон, Тожикистон республикаси, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Жиззах вилоятидан Жиззах шаҳри, Дўстлик, Мирзачўл, Пахтакор, Зарбдор, Ш.Рашидов, Зафаробод туманларидан жами 21 та жамоада 320 нафардан ортиқспортчи ёшлар қатнашди.

Мусобақада 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар ўртасида 11 та вазн тоифасида, 2005-2006 йилларда туғилган ёшлар ўртасида 8 та вазн тоифаси бўйича ўтган қизғин беллашувлар натижасига кўра Жиззах вилояти жамоаси биринчи, Тошкент вилояти жамоаси иккинчи, Тожикистон республикаси жамоаси учинчи ўринларни эгаллади. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ҳамкорлар томонидан таъсис этилган эсталик совғалар, I-II-III-даражали медал ва дипломлар, қардош давлат мураббийлари вилоят ва туман ҳокимлигининг рамзий совғалари билан тақдирланди.

Сувон Рахимов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар