Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Uzbek Tigers боксчилари Жиззахлик ёшлар билан учрашишди

Uzbek Tigers боксчилари Жиззахлик ёшлар билан учрашишди

14 май 2018 йил
1 845
0

Зафаробод туманидаги Чўлигулистон фуқаролар йиғинидаги 12-умумий ўрта таълим мактабида таълим олаётган ўғил ва қизларни билимли, истедотли, соғлом ва баркамол этиб тарбиялашда, она Ватанимизнинг шанини юксакларга кўтариб юрадиган ёшларни ўстириш мақсадида анчагина ишлар қилинмоқда.

Республика бокс терма жамоси мураббийси Тўлқин Қиличев ва унинг укаси машҳур футболчи Ойбек Қиличевлар ҳам ушбу даргоҳда билим олиб спорт билан шуғуланишларини шу жойда бошлашган.

Яқинда Тўлқин ва Ойбек Қиличевлар ўзлари ўқиган мактабга ташриф буюришди. Лекин ёлғиз ўзлари эмас балки Рио-де-Жанейро олимпия ўйинлари совриндорлари ва иштирокчилари Аҳмаджон Муродалиев, Баҳодир Жалолов ҳамда Uzbek Tigers жамоа аъзоларидан  Исроил Мадримов, Маҳмуд Ғоипов, Санжар Турсунов ҳамда Аллаёр Норалиевлар билан бирга келишди. Бирданига шунча машҳур спортчиларни кўриб ва улар билан мулоқат қилиш имкониятидан ўқувчиларнинг боши осмонга этди.

Учрашув жуда қизиқарли руҳда ўтди. Спортчилар жаҳон биринчиликлари ва олимпиа ўйинлари таъсуротларидан ва кейинги режалари ҳақида сўзлаб беришди. Ёшларга соғлом бўлиб ўсиш учун спортни севишни,  тинмай жисмоний машқлар билан шуғулланишни, турли хил  спорт тўгаракларига қатнашиб  ўз устида тинмай ишлашларини маслаҳат беришди. Ўқувчилар меҳмонларни саволларга кўмиб ташладилар. Улар машҳур спортчиларнинг болалиги, қандай ўқиганликлари, спортга қандай кириб келганлари ва бошқа маълумотларни билиб олишди. Болалар учун шундай инсонлар билан учрашиш ва танишиш албатта жуда қизиқ ва эсда қоларли бўлди.

Мактаб директори Аваз Силлиев спортчиларга миннатдорчилик билдириб юрдимиз довруғини дунёга танитишларида  омадлар тилади ва ушбу учрашув ёшларимиз қалбида фахр-ифтихор туйғусини янада ортирганини такидлади.

 Сувон Рахимов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар