Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахга Испаниядан футбол мутахассиси келди

Жиззахга Испаниядан футбол мутахассиси келди

19 май 2018 йил
1 984
0

Жиззах шаҳрига Испания футбол федерацияси техник директори Хосе Мигел Зунига Кико ва Ўзбекистон футбол ассосиацияси юристи З. Холиқов ташриф буюрди.

Меҳмонларни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи И.Тожибоев, вилоят футбол федерацияси 1-вице президенти А.Мусулмонов, Жиззах шаҳар хокимининг инвестиция ва туризм соҳасини ривожлантириш бўйича ўринбосари Ш.Ибрагимов кутиб олди.

Ташриф давомида меҳмон вилоятда футболга яратилган шарт-шароитлар, вилоят футбол федерацияси фаолияти, "Сўғдиёна" ПФК фаолияти, спорт мактаблар ва футбол мактаб интернати фаолияти билан танишиб, вилоятдаги мавжуд спорт муассасалари раҳбарлари, футбол мактаб интернат мураббийлари ва тарбияланувчилари билан учрашув ва маҳорат сабоқлари ўтказди. Учрашув давомида меҳмон мураббийлар ва спортчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Испания ва Европанинг ўзига таниш футбол федерациялари фаолияти тўғрисида, селекция ва жамоаларни шакллантириш, техник-тактик тайёргарлик, футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида гапирди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар