Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Зафаробод тумани

Зафаробод тумани

Зафаробод тумани ҳокими

Қаршибоев Иброҳим Болтаевич

(Хизмат лавозимида 2018 йил 4 апрелдан)

Тел: 0(372) 472-24-20
Факс: 0(372) 472-24-20
Email: zafarobod.t@exat.uz
Функция ва вазифалари
Қабул вақти: Шанба 8:00-12:00

Манзили:  Зафаробод тумани, Зафаробод шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси, 1-уй

Почта индекси: 130700


Расмий веб сайти – www.zafarobod.uz

Зафаробод тумани 1973 йил 13 апрелда ташкил этилган.

Маъмурий маркази –  Зафаробод шаҳарчаси.

Майдони – 52,2 минг. кв.км. (52 151 га) шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари – 33609 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар – 27746 га, лалми ерлар  5863 га, кўп йиллик дарахтзорлар – 915 га, ернинг ўртача бонитети – 52 балл, яйловлар – 5156 га;

турар жой ва томорқа ерлари – 1443 га, автомобил ва ички йўллар – 373,4 га, ўрмон ва дарахтзорлар – 4514 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар – 1119  га, дарё ва каналлар – 4397 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлар, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) – 6228 га.

Аҳоли сони –48,0 минг киши.

Туманда 10 та маҳалла, 7,0 минг 019 та хонадон ва 9,0 минг 716 та оилалар мавжуд.

Аҳолининг миллий таркиби: ўзбеклар – 79,8 % (38,336 минг киши), қозоқлар  8,1 %  (3,884 минг киши), қирғизлар  0,2 %  (111 киши), тожиклар – 8,2 % (3,928 минг киши), руслар  0,6 %  (299 киши), татарлар 1,1 %  (521 киши), украинлар  0,1 %  (61 киши), корейслар 0,06 % (31 киши) ва бошқалар – 1,74 % (837 киши).

Жиззах вилоятининг Фориш, Арнасой, Дўстлик, Пахтакор ва Ш.Рашидов туманлари билан чегарадош.

Демографик ҳолат 2017 йилда 0,208 минг кишига (ёки 0,4 фоиз) ўсди.

Меҳнат ресурслари: меҳнатга лаёқатли аҳоли 27,316 минг нафар, иқтисодий фаол аҳоли  22,465 минг нафар, иш билан банд аҳоли 21,482 минг нафар, жами ишсизлар 0,983 минг нафар (ишсизлик
даражаси 4,4%)
.

Табиий иқлими географияси ва табиий бойликлари:

Туманда қурилиш тоғ тошлари каби заҳиралари мавжуд.

Туман қишлоқ хўжалик ва саноат махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Пахта: 2017 йилда давлат буюртмаси 23,0 минг. 100 тн. - ҳақиқатда 21,0 минг 600 тн. ёки белгиланган режа 93,5 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 12,6 фоиз, 4-ўринда).

Ғалла: 2017 йилда давлат буюртмаси 23,0 минг. 850 тн. - ҳақиқатда 23,0 минг 084 тн. ёки белгиланган режа 96,8 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 8,7 фоиз, 8-ўринда).

Пилла: 2017 йилда пилла етиштириш режаси 46 тн. – ҳақиқатда 28,8 тн. ёки белгиланган режа 62,6 % га бажарилган (вилоятдаги улуши 7,4 фоиз, 7-ўринда).

Саноат корхоналари 36 та, шу жумладан йирик саноат корхоналари (1 та)  Зафаробод пахта тозалар заводи” АЖ, 2017 йилда 303,5 минг долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган. (Прогноз 756,7 минг доллар (бажарилиши 40,1 %).

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (0): мавжуд эмас

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2017 йилда –
77,0 млрд. сўм, ўтган 2016 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 99,1 %.

Кичик бизнес субъектлари 906 та (шундан: 668 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони – 42,1 га).

Чорвачилик хўжаликлари - 63 та, балиқчилик хўжаликлари – 15 та, паррандачилик хўжаликлари – 2 та.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 1616,8 минг сўм (4), халқ истеъмоли моллари 762,3 минг сўм (5), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 4117,4 минг сўм (5), жами хизматлар кўрсатиш 785,9 минг сўм (9)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш: 2017 йилда гўшт маҳсулотлари 9,4 минг тонна (жами етиштирилган гўшт 9.4 минг тонна, қайта ишлаш даражаси 3,3 %) сут маҳсулотлари  3,5  минг тонна (жами етиштирилган сут 26,8 минг тонна, қайта ишлаш даражаси 12,6 %), сабзавотлар 0 минг тонна (жами етиштирилган сабзавот 18,2  минг тонна, қайта ишлаш даражаси 0,4 %), мевалар 0,2 минг тонна (жами етиштирилган мева 2,4  минг тонна, қайта ишлаш даражаси 0,8 %).

Интенсив боғлар  мавжуд эмас.

Иссиқхоналар 73 та субъектда 10,0 гектар (шундан 2017 йилда 15  та субъектда 1,2 гектар).

Бандликни таъминлаш дастури доирасида 1226 та янги иш ўринлари яратилди.

Инвестиция сиёсати. 2017 йилда 3,5 млрд.сўм капитал маблағлар ўзлаштирилди, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати кам.

Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми: 2017 йилда - 21,2 млрд. сўм, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 103,3 %.

Дастурлар йўналишида 2017 йилнинг якуни билан саноат йўналишида 3,6 млрд. сўмлик 10 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида  4,0 млрд. сўмлик  46 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида  21,7  млрд. сўмлик 25 та лойиаҳалар амалга оширилди.

Ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 3,2 млн. АҚШ доллар, шундан экспорт қилинган маҳсулотлар 2,9 млн. АҚШ доллар, импорт маҳсулотлари 0,3 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

2017 йилда ҳудудий экспорт 2,9 млн. доллар, ҳудудий экспортёрлар сони 5 та. 2,9 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган (бажарилиши- 116,1 %).

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар