Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» Зарбдор тумани

Зарбдор тумани

 Зарбдор тумани ҳокими

Ашурматов Ойбек Шодмонкулович

(Хизмат лавозимида 2018 йил 13 августдан)

Тел: 0(372) 492-25-05
Факс: 0(372) 492-24-95
Email: zarbdor@jizzax.uz
Функция ва вазифалари
Қабул вақти: Шанба 9:00-11:00

Манзили:  Зарбдор тумани, Тинчлик маҳалласи, Мустақиллик шоҳ кўчаси, ҳокимият биноси

Почта индекси: 130600


Расмий веб сайти – www.jizzarbdor.uz

Зарбдор тумани 1979 йилда ташкил топган.

Маъмурий маркази –  Зарбдор шаҳарчаси.

Майдони – 0,71 минг. кв.км. (70 966га) шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари – 52619  га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар – 49440 га, лалми ерлар  839 га, кўп йиллик дарахтзорлар – 607 га, ернинг ўртача бонитети – 51.3 балл, яйловлар – 1523 га, бўз ер 177 га, пичанзор 33 га;

турар жой ва томорқа ерлари – 2535 га, автомобил ва ички йўллар –  1326 га, ўрмон ва дарахтзорлар – 700 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар – 949  га, дарё ва каналлар – 4344 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлар, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) –8433 га;

Аҳоли сони – 83,6 минг киши.

Туманда 22 та маҳалла, 13,2 мингта хонадон ва 17,2 мингта оилалар мавжуд.

Аҳолининг миллий таркиби: ўзбеклар - 89,7 % (74,958 минг киши), қирғизлар - 8,2 % (6,852 минг киши), тожиклар - 0,2 % (0,167 минг киши),  қозоқлар - 0,2 % (0,167 минг киши), руслар - 0,3 % (0,251 минг киши) ва бошқалар - 1,4 % (1,171 минг киши).

Жиззах вилоятининг Зомин, Пахтокор, Ш.Рашидов туманлари, Сирдарё вилоятининг Сардоба билан чегарадош.

Демографик ҳолат 2017 йилда 18,2 минг кишига (ёки 127.8 фоиз) ўсди.

Меҳнат ресурслари: меҳнатга лаёқатли аҳоли 34,4 минг нафар, иқтисодий фаол аҳоли 24,7 минг нафар, иш билан банд аҳоли 23,5 минг нафар, жами ишсизлар 1,2 нафар (ишсизлик даражаси 4,9%).

Табиий иқлими географияси ва табиий бойликлари:

Туманда пишган ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган соф тупроқ заҳиралари мавжуд.

Туман қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Пахта: давлат буюртмаси 19600 тн., - 2017 йилда 73,5 %.га бажарилган (вилоятдаги улуши 8,4 фоиз, 7 ўринда).

Ғалла: 2017 йилда давлат буюртмаси 23,5 минг. тн. - ҳақиқатда 24,6 минг тн. ёки белгиланган режа 104.9 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 9,2 фоиз, 6-ўринда).

Пилла: 2017 йилда пилла етиштириш режаси 40 тн. – ҳақиқатда 25 тн. ёки белгиланган режа 62,5 % га бажарилган (вилоятдаги улуши 6,4 фоиз, 9-ўринда).

Саноат корхоналари 54 та, шу жумладан йирик саноат корхоналари (1): "ЗАРБДОР PAXTA TOZALASH" АЖ.

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (1): Фестон МЧЖ(Хитой) пишган ғишт ишлаб чикаради.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2017 йилда – 74,2 млрд. сўм, ўтган 2016 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 97 %.

Кичик бизнес субъектлари 1430 та (ш.ж. 978 та фермер хўжаликлари уларнинг ўртача майдони – 38,5 га).

Чорвачилик хўжаликлари - 95 та, балиқчилик хўжаликлари – 26 та, паррандачилик хўжаликлари – 8 та.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 897,3 минг сўм, халқ истеъмоли моллари 476,1 минг сўм, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 2655,1 минг сўм, жами хизматлар кўрсатиш 754 минг сўм, экспорт 8 АҚШ доллар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш: 2017 йилда гўшт маҳсулотлари қайта ишланмаган (жами етиштирилган гўшт 33.8 минг тонна), сут маҳсулотлари 25  тонна (жами етиштирилган сут 29.7 минг тонна, қайта ишлаш даражаси 1.2 %), сабзавотлар қайта ишланмаган (жами етиштирилган сабзавот 45,6  минг тонна), мевалар қайта ишланмаган (жами етиштирилган мева 15,7  минг тонна).

Интенсив боғлар 8 та субъектда 96  гектар (шундан 2017 йилда янги ташкил этилган 8 та субъектда 96 гектар).

Иссиқхоналар 44 та субъектда 0,99 гектар (шундан 2017 йилда 7  та субъектда 0,2 гектар).

Бандликни таъминлаш дастури доирасида 1377 та янги иш ўринлари яратилди.

Инвестиция сиёсати. 2017 йилда 55,9 млрд.сўм капитал маблағлар ўзлаштирилди, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 117,2 фоиз.

Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми: 2017 йилда - 33 млрд. сўм, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 109,9 %.

Дастурлар йўналишида 2017 йилнинг якуни билан 151 та шундан, саноат йўналишида  10 264 млн.сўмлик 38 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 7 253 млн.сўмлик 45 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида 13 119 млн.сўмлик 68 та лойиаҳалар амалга оширилди.

Ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 4,6 млн. АҚШ доллар, шундан экспорт қилинган маҳсулотлар 3,6 млн. АҚШ доллар, импорт маҳсулотлари 1,0 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

2017 йилда ҳудудий экспорт  3,6 млн. доллар, ҳудудий экспортёрлар сони  3 та.  3,6 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган (прогноз 3,8 млн. доллар (бажарилиши- 105,5 %).

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар