Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда магистрал газ қувурлари бошқармаси 30 нафар ходими аъзолигига қабул қилинди

Жиззахда магистрал газ қувурлари бошқармаси 30 нафар ходими аъзолигига қабул қилинди

23 май 2018 йил
777
0

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ғаллаорол туманидаги Магистрал газ қувурлари бошқармаси ишчи-ходимлари ва партия вилоят, туман  Кенгаши ходимлари иштирокида, партия дастур ва ғояларини  тарғиб қилиш ҳамда партия аъзолари сафини кенгайтириш мақсадида амалий мулоқот ташкил этилди.

– Бошқармамиз 1961-йилда қурилиб, 1963-йилда ишга туширилган, ҳозирги кунда 250  нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилади, – дейди,  Руҳсатномалар  бериш бюроси ходими  Ю. Эргашева. – Бошқармамиз асосан Бухоро вилоятидан келтирилган газни юқори босимда,  Тошкент ва саноат тармоқларига етказиб бериш ҳамда  аҳолини сифатли газ билан таъминлашга хизмат қилади.

Амалий мулоқот давомида Магистрал газ қувурлари бошқармаси  қошида қуйи бўғин тузиш таклифи маъқулланди ва  бошқарма 30 нафар ходими партия аъзолигига қабул қилинди.

Қуйи бўғин етакчилигига эса  Юлдуз Эргашева тайинланди.

 

Холбек Асадов

Жиззах вилоят Кенгаши 

БПТ лар билан ишлаш гуруҳи рахбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар