Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Хонбанди ҳам обод бўлмоқда

Хонбанди ҳам обод бўлмоқда

25 май 2018 йил
888
0

Жиззах вилояти Фориш тумани Хонбанди шаҳарчасида ҳам "Обод қишлоқ” дастури асосида ободонлаштириш ишлари бошланди.

X-XIV асрларда қурилган ноёб археологик ёдгорлик Хонбанди тўғони яқинида жойлашган ва шу обида номи билан аталувчи собиқ кончилар посёлкаси янада обод бўлмоқда. Ўтган асрнинг 80-йиллари бошида ҳудуддаги Учқулоч кони ишчи-хизматчилари учун бунёд этилган шаҳарчанинг кейинги 20-25 йиллик ҳаёти ҳавас қиларли даражада эмасди. Кон ёпилиши билан ишсизлик кўпайди, газ, сув таъминоти, коммунал хизмат издан чиқди. 
Туман ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар бартараф этилиб, шаҳарчани ободонлаштириш ишлари бошланди. Биринчи навбатда кўп қаватли 14 та уй, шунингдек, умумтаълим мактаби, мактабгача таълим муассасаси таъмирланмоқда. Кўп қаватли уйлар ҳовлисида болалар майдончалари барпо этилаётир. 
Маҳаллий бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари, ҳомийлар маблағлари ҳисобидан аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади. Шаҳарчани туман маркази билан боғлайдиган йўл ва ички йўллар таъмирланиб, йўлаклар қурилади. 
Қурилиш-ободонлаштириш ишларида тумандаги корхона-ташкилот, муассасалар ишчи-хизматчилари, техника ва транспорт воситалари қатнашмоқда. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган бундай эзгу ишлардан мамнун шаҳарча аҳолиси ободонлаштириш тадбирларида фаол иштирок этаётир. 
– Барча муаммоларнинг бош сабаби ишсизлик, аҳоли доимий даромад манбаига эга эмаслигида, – дейди шаҳарчадаги "FORTEX” хусусий корхонаси раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бозоргул Тўраева. – Янги иш ўринлари барпо этилиши шаҳарчани яна обод масканга айлантиради. Чунки меҳнаткаш, тадбиркор ва ишбилармон халқимиз ўз кучи билан юртни обод қилишга қодир. Бугун ободонлаштириш ишларида ҳам барча, кексаю ёш фаол иштирок этмоқда. Шаҳарчамиз фуқаролари давлатимизнинг халқ фаровонлиги йўлида амалга ошираётган ишларини қўллаб-қувватлаб, ўзи яшаётган гўшани обод қилишга муносиб улуш қўшишга астойдил ҳаракат қилаётир. 
Шаҳарчани обод, одамларни ҳаётдан рози қилишда турли вазирлик ва идоралар ҳам иштирок этмоқда. Жумладан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари бир неча кун давомида вилоятдаги ҳамкасблари билан шаҳарча аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказди. 

Тиббий кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича республика, вилоят ва туман шифохоналарига амбулатор ва стационар даволаниш учун йўлланмалар берилди. Кам таъминланган оилаларга "Соғлом авлод" халқаро хайрия жамғармаси томонидан бепул дори-дармонлар тарқатилди.
                                                                                                                         
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар