Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Тезкор хизматлар доимий шиорга айланмоқда

Тезкор хизматлар доимий шиорга айланмоқда

12 сентябрь 2019 йил
822
0

Шароф Рашидов туманидаги Раваллиқ МФЙда яшовчи Тўлқин Тўраев   жорий йилнинг  12 август куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасига газ тармоғига уланиш юзасидан мурожаат қилди. Унинг мурожаати тегишли тартибда ДХА Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган “Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” Маъмурий регламенти 8-бандига мувофиқ, истеъмолчилар газ тармоқларига уланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи келиб  мурожаат  этади ёки Ўзбекистон Республикаси  Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган ҳолда фойдаланиши кўрсатиб ўтилган.

- Ўрганиш давомида мурожаатчининг яшаб турган маҳалласидаги газ тармоғининг уланиш нуқтасини ўзгартириш ёки газ тасимлагични ўрнатиш бўйича Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинмаганлиги маълум бўлди, - дейди ДХА Жиззах вилоят бошқармаси мутахассиси Б.Олимжонов. -  16 август куни  мурожаатчи 1.2МРа босимдан юқори бўлмаган газ тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш бўйича “Раваллиқ”  МФЙ томонидан  ариза  билан Давлат хизматлари марказига  мурожаат қилди. Мурожаат қабул қилингандан  сўнг ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан белгиланган 3 иш кунида техник шарт фуқаро Т.Тўраевга берилди.

- Халқ қабулхонасига қилинган мурожаатим бу тарзда тез ижобий ҳал бўлади деб ўйламаган эдим, - дейди Тўлқин Тўраев. -  Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ва давлат хизматлари маркази ходимлари биз каби мурожаатчиларнинг муаммоларини ҳал этиш борасидаги профессионал ёндошганликларидан миннатдорман.

Маълумот ўрнида: Давлат хизматлари марказларига 2019 йил мобайнида газ тармоқларига уланиш юзасидан 50 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 32 таси қаноатлантирилган бўлса, 18 та мурожаат рад этилган.

ДХА Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар