Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахлик ёшлар ҳуқуқбузарликка қарши

Жиззахлик ёшлар ҳуқуқбузарликка қарши

18 май 2018 йил
763
0

Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди билан биргаликда Жиззах автомобиль ва транспорт касб-ҳунар коллежида ўқувчи ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларниқўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилди.

Йиғилишда оила ва никоҳ, ёш йигит-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта никоҳнинг салбий оқибатлари, репродуктив саломатлик масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди, шунингдек хотин-қизлар ўртасидагиҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликкақарши курашишдаги иштироки ва ролини оширишга қаратилган видеоролик намойишқилинди.

Шунингдек, коллежда таҳсил олаётган 4 нафар ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган ёшларнинг яшаш ва ўқиш шароитлари ўрганилди ҳамда психолог иштирокида алоҳида суҳбат бўлиб ўтди.

Коллеж маъмуриятига ўқувчи ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини, мамлакат ижтимоий-сиёсийҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тавсиялар берилди.

Элёр Урдушов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар