Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32

Жиззах шаҳар

Жиззах шаҳар ҳокими

Шукуров Акбар Сафарович

(Хизмат лавозимида 2018 йил 4 апрелдан)

Тел: 0(372) 222-40-10
Факс: 0(372) 222-40-10
E-mail: hokim@jizzaxcity.uz
Функция ва вазифалари
Қабул вақти:Шанба 9:00-13:00

Манзили: Жиззах шаҳар, Ҳ.Олимжон маҳалласи, Ўзбекистон кўчаси, 13-уй

Почта индекси: 130100


Расмий веб сайти: www.jizzaxcity.uz

Жиззах шаҳри 1926 йил 21 октябрда ташкил этилган.

Маъмурий маркази –  Жиззах шаҳри.

Майдони – 0.100 минг. кв.км. (49 640 га) шундан:

қишлоқ хўжалиги ерлари – 3 475 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар – 168 га, лалми ерлар  1440 га, кўп йиллик дарахтзорлар – 29 га, ернинг ўртача бонитети – 39 балл, яйловлар – 1838га;

турар жой ва томорқа ерлари – 1330 га, автомобил ва ички йўллар – 243 га, ўрмон ва дарахтзорлар – 29 га, ижтимоий соҳа объектлари 1178 га, кўчалар, майдонлар – 233  га, дарё ва каналлар – 107 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлар, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) – 2980 га.

Аҳоли сони –173 минг киши.

Шаҳарда 34 та маҳалла, 32,05 мингта хонадон ва 35,6 мингта оилалар мавжуд.

Аҳолининг миллий таркиби: ўзбеклар – 85,4 % (147,8 минг киши), руслар – 4.6 % (8 минг киши), татарлар – 1.3 % (2,2 минг киши), тожик – 1.9 % (3,3 минг киши), қозоқ –1.8 % (3,1 минг киши), бошқалар – 5 % (8.6 минг киши).

Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов тумани чегарадош.

Демографик ҳолат 2017 йилда 3,6 минг кишига (ёки 2,1 фоиз) ўсди.

Меҳнат ресурслари: меҳнатга лаёқатли аҳоли 92,4 минг нафар, иқтисодий фаол аҳоли  67,1  минг нафар, иш билан банд аҳоли 63,6 минг нафар, жами ишсизлар 3,5 минг нафар (ишсизлик даражаси 6,3%).

Табиий иқлими географияси ва табиий бойликлари:

Шаҳар саноат махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ғалла: 2017 йилда давлат буюртмаси 120 тн. - ҳақиқатда 127 тн. ёки белгиланган режа 105,8 % га бажарилган. (вилоятдаги улуши 0,05 фоиз,13-ўринда).

Саноат корхоналари 753 та, шу жумладан йирик саноат корхоналари (6)

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (49)

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2017 йилда – 1 195,1 млрд. сўм, ўтган 2016 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 109 %.

Кичик бизнес субъектлари 33361 та (шундан: 34 та фермер хўжаликлари, уларнинг ўртача майдони – 12,2 га).

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 6 992,9 минг сўм (1), халқ истеъмоли моллари 3 132,9 минг сўм (1), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 603,2 минг сўм (13), жами хизматлар кўрсатиш 7654,8 минг сўм (1), экспорт 421,9 АҚШ доллар (1).

Иссиқхоналар 5 та субъектда 2,3 гектар (шундан 2017 йилда 1  та субъектда 2 гектар).

Бандликни таъминлаш дастури доирасида 9445 та янги иш ўринлари яратилди.

Инвестиция сиёсати. 2017 йилда 486,5 млрд.сўм капитал маблағлар ўзлаштирилди, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 108,6 фоиз.

Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми: 2017 йилда - 425,1 млрд. сўм, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 100,4 %.

Дастурлар йўналишида 2017 йилнинг якуни билан саноат йўналишида 170,7 млрд. сўмлик  106 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида  51,7 млрд. сўмлик  114 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида 6,7 млрд. сўмлик 6 та лойиаҳалар амалга оширилди.

Ташқи савдо айланмаси 2017 йилда 96,3 млн. АҚШ доллар, шундан экспорт қилинган маҳсулотлар 72,1 млн. АҚШ доллар, импорт маҳсулотлари 80,3 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

2017 йилда ҳудудий экспорт  10,1 млн. доллар, ҳудудий экспортёрлар сони 12 та.  10,1 млн. долларлик саноат маҳсулотлари экспорт қилинган (прогноз 10,8 млн. доллар (бажарилиши- 93,5 %).

фильмы бесплатно
Фойдали ҳаволалар